Chinese
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Исроилда каолция ҳукумати тузиладиган бўлди
09:39 / 2020-04-21

Исроил бош вазири Биньямин Нетаньяху ва унинг собиқ рақиби Бенни Ганц Исроил каолция ҳукуматини ​биргаликда шакллантиришга келишиб олдилар.


Исроил бош вазири Биньямин Нетаньяху ва унинг собиқ рақиби Бенни Ганц Исроил каолция ҳукуматини ​биргаликда шакллантиришга келишиб олдилар.

Ҳар икки сиёсатчининг ҳамкорлик қилишга келишиб олгани бир неча йилдан бери Исроил дуч келган сиёсий боши берк кўчадан чиқишини англатади. Шу билан бирга, бу ҳукумат тепасида қоладиган Биньямин Нетаньяхуни коррупцияга алоқадорлик айби бўйича суд ўриндиғига ўтиришдан сақлаб қолади.

“Нью-Йорк таймс”нинг ёзишича, ўтган йилларда бирин-кетин бўлиб ўтган учта сайлов кампанияси рақиблардан бирортасининг ҳам ғолиб бўлишига олиб келмагани боис янги ҳукуматнинг шаклланиши Исроилда тўртинчи сайлов кампанияси ўтказилмаслигига сабаб бўлади. Бўлиниш масаласида чуқурлашиб кетган мамлакат халқнинг бирлиги талаб қилинадиган пандемияга қарши кураш даврида сиёсатчиларнинг ўзаро рақобатидан қутилди, дейилади Америка газетасида босилган мақолада.

“Нью-Йорк таймс“нинг таъкидлашича, ўзаро рақобатда бўлган иккита партия етакчиларининг ўзаро сиёсий келишуви Нетаньяхуга бош вазир лавозимида қолиш имконини беради ва Исроил сиёсий майдонида узоқ қолган амалдор деган репутацияни мустаҳкамлайди.