Spanish
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Исроил журналистлардан Ғазо секторининг шимолий қисмини тарк этишни талаб қилди
12:33 / 2023-11-01

Исроил ҳарбий амалиётни кенгайтираётганини рўкач қилиб, халқаро оммавий ахборот воситалари ходимларидан Ғазо секторининг шимолий қисмини зудлик билан тарк этишни талаб қилди, дея хабар тарқатди “ISNA” агентлиги.

Журналистларни ҳимоя қилиш қўмитаси маълумотига кўра, Исроил – Фаластин можароси кескинлашгандан буён ҳудудда 24 нафар ОАВ ходими қурбон бўлган. Соҳанинг саккиз вакили жароҳат олиб, уч киши бедарак кетган.

Таъкидланишича, “Ғазо секторида воқеаларни ёритаётган журналистлар жиддий хавф остида қолмоқда”.