Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Исроил ва Ливан чегара масаласида музокара ўтказмоқчи
10:59 / 2022-01-28

Исроил энергетика вазирлиги АҚШ воситачилигида Исроил ва Ливан ўртасидаги денгиз чегарасини белгилаш бўйича музокаралар келаси ҳафта давом эттирилишини айтди.

Узоқ йиллик душманлар Ливан ва Исроил 2020 йилда Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Ливандаги Нақоура тинчликпарвар базасида АҚШ воситачилигида музокараларни бошлаган, афсуски, музокаралар бир неча бор тўхтатилган.

Денгиз чегарасидаги ечилмаган можаро потенциал газга бой ҳудудда қидирув ишини кечиктирмоқда.

Ливан жанубий денгиз чегарасини Ливан давлатининг ҳуқуқлари ва суверенитетини сақлаб қолган ҳолда демаркация қилиш бўйича музокарани қайта бошлашга тайёр, — деди президент Мишел Аун.

Энергетика вазирлигининг хабар беришича, Исроил ҳам музокарани давом эттиришга тайёр ва энергетика вазири Карин Элҳаррар келишмовчиликни ҳал қилиш ҳаракати доирасида келаси ҳафта АҚШ элчиси Амос Хохштейн билан учрашади.
 

ЎзА