Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Исроил ва Иордания чегарада қўшма саноат зонаси яратмоқчи
11:57 / 2022-08-01

Исроил ва Иордания биргаликда икки давлат чегарасида саноат зонасини яратишга қарор қилди. Бу ҳақда “ТАСС” хабар бермоқда.

Исроил Вазирлар Маҳкамаси мамлакат Бош вазирининг Иордания билан қўшма “Иордания дарвозаси” саноат зонаси яратиш лойиҳасини амалга оширишни тезлаштириш таклифини маъқуллади.

Дарвоқе, ушбу лойиҳа биринчи марта 1994 йил Исроил ва Иордания ўртасида тинчлик шартномаси бўйича музокара чоғида таклиф қилинган.

Шунингдек, бундай қарор икки давлат аҳолиси бандлигини ошириш, Исроил ва Иордания ўртасидаги иқтисодий ҳамда дипломатик муносабатни яхшилашга ҳам хизмат қилади.