Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Исроил ва фаластинликлар ўртасидаги келишмовчилик болалар ва аёлларнинг ўлимига сабаб бўлмоқда
14:02 / 2023-05-11

БМТ Бош котиби Антонио Гутерриш Ғазодаги сўнгги ўзгаришларни ва вазиятнинг давом этаётган кескинлашувини чуқур ташвиш билан кузатиб бормоқда. У тинч аҳоли, жумладан, болалар ва аёлларнинг ўлими жуда аянчли эканлигини билдирмоқда.

“Исроил халқаро гуманитар ҳуқуқ бўйича ўз мажбуриятларини бажариши керак, жумладан, куч ишлатиш ва ҳарбий амалиётлар ўтказишда тинч аҳоли ва фуқаролик объектларини ҳимоя қилиш учун барча мумкин бўлган эҳтиёт чораларини кўриш лозим”, — дейилади ташкилот раҳбари номидан эълон қилинган баёнотда.

Бош котиб, шунингдек, Исроилнинг Ғазода ўтказган ракета ҳужумларини қоралайди, бу халқаро гуманитар қонунларни бузади. Бу эса ҳам Фаластин, ҳам Исроил тинч аҳолисини хавф остига қўяди.

“Бош котиб барча манфаатдор томонларни юқори даражада тийилиш ва ҳарбий ҳаракатларни зудлик билан тўхтатиш учун чоралар кўришга чақиради. Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг тегишли резолюциялари, халқаро ҳуқуқ ва икки томонлама келишувлар асосида можарони ҳал қилишда фаластинликлар ва исроилликларни қўллаб-қувватлашга содиқлигини тасдиқлайди”, — дейилади баёнотда.

Берилган маълумотларга кўра, айни пайтда Ғазо билан чегарадаги назорат-ўтказиш пунктлари ёпилган. Бунинг оқибатларидан бири озиқ-овқат, дори-дармон ва ёқилғи каби ҳаётий  эҳтиёжлар учун зарур бўлган нарсаларни олиб кетаётган 600 юк машинаси Ғазога кираолмаган.  

 

ЎзА