English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Исроил ташқи ишлар вазири Туркияга боради
10:04 / 2022-06-20

23 июнь куни Исроил ташқи ишлар вазири Яир Лапид Туркияга сафар уюштиради, деб хабар тарқатди сиёсий маҳкама матбуот хизмати.

Ташриф чоғида икки томонлама муносабат ва минтақавий масалалар муҳокама этилади.

Май ойида Туркия ташқи ишлар вазири Мавлют Чавушўғли Исроилга борди. Бу турк вазирининг мазкур давлатга 15 йилдан сўнг амалга оширган сафари эди.

Яир Лапид билан Анқарада ўтадиган музокарада ҳар икки давлатда элчилар фаолиятини бошлаш, ўзаро муносабатни тўлиқ меъёрига келтириш бўйича келишувга эришиш кутилмоқда.

ЎзА