Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Исроил расмийлари: Россия Зеленский қаердалигини билади
09:34 / 2022-03-08

Исроил матбуоти хабар қилишича, Россия Исроилга Украина президенти Владимир Зеленскийнинг қаердалигини билишини айтди.

Исроилнинг 12-канали давлат расмийларига таяниб, руслар бир неча давлатга Украина етакчисига зарар етказишни истамаслигини, уни тирик қолдириш ва ҳибсга олишни афзал кўришини айтгани ҳақида хабар тарқатди.

Украина расмийлари бу борада ҳеч қандай изоҳ бермаган.

Якшанба куни Исроил бош вазири Нафтали Беннет Украинада ўт очишни тўхтатишга воситачилик қилиш учун Москвада Россия президенти Владимир Путин ва Берлинда Германия канцлери Олаф Шольц билан учрашди.

Бир қатор давлатлар, жумладан, Туркия ҳам ўзаро низони бартараф этиш учун Россия ва Украина ўртасида воситачилик қилишни таклиф қилди. Режеп Таййип Эрдўғон якшанба куни Путин билан телефон орқали мулоқот қилди.

Россиянинг Украинадаги ҳаракатига нисбатан халқаро ҳамжамият турлича муносабат билдирмоқда. Европа Иттифоқи мамлакатлари, Буюк Британия, АҚШ Москвага қарши иқтисодий санкция киритди.