Arabic
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Исроил Олий суди суд-ҳуқуқ ислоҳоти лойиҳасини кўриб чиқади
09:47 / 2023-08-01

Исроил Олий суди Вазирлар Маҳкамаси томонидан мамлакат суд-ҳуқуқ тизимини ўзгартириш бўйича таклиф қилинган лойиҳанинг биринчи босқичи – оқилона тамойил ҳақидаги қонунга қарши петицияни кўриб чиқиш учун тарихда биринчи марта тўлиқ таркибда тўпланади. Бу ҳақда “Yediot Ahronot” нашри ёзган.

Хабарда таъкидланишича, 12 сентябрь куни бўлиб ўтадиган йиғилишда Олий суд коллегиясининг барча 15 нафар аъзоси иштирок этади.
Аниқлик киритилишича, суд-ҳуқуқ ислоҳотини муҳокама қилиш ва амалга ошириш чоғида Олий судда аллақачон қабул қилинган қонун қайта кўриб чиқиладиган биринчи ҳолатдир.

Газета, шунингдек, 28 июль куни Бош вазир Беньямин Нетаньяху “CNN” телеканалига берган интервьюсида суд-ҳуқуқ ислоҳоти бўйича зиддият Олий суд томонидан бекор қилиниш даражасига етиб бормаслигига умид билдирганини хотирлаган. “Агар ҳужжат рад этилса, суд қарорига рози бўласизми ё йўқми”, деган саволга ҳукумат раҳбари жавоб бермаган.

24 июль куни Кнессет (парламент) суд-ҳуқуқ ислоҳотига оид қонун лойиҳасини якуний ўқишда маъқуллади. Йил бошидан буён мухолифат ислоҳотга кескин норозилик билдириб келади. Ҳатто, лойиҳани сўнгги ўқишда мухолифатчи депутатлар овоз беришда қатнашмаган ва мажлис залини тарк этган.


ЎзА