Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Исроил олимлари COVID-19 кўршапалаклардан тарқалганига шубҳа билдиришди
12:30 / 2022-09-07

Исроиллик олимлар коронавирус пандемияси тарқалиши манбаи кўршапалаклар эканини тасдиқловчи фактларга дуч келмаганини таъкидлашмоқда, дейилади Тель-Авив университети олимлари амалга оширган тадқиқот натижаларида.

"Бизнинг ҳар томонлама олиб борган тадқиқотларимиз COVID-19 тарқалишининг манбаи кўршапалаклар эканига жиддий шубҳа уйғотмоқда", – деди тадқиқот раҳбари доктор Мария Вайнберг.

Мазкур тадқиқот маркази матбуот хизмати тарқатган хабарда таъкидланишича, кўршапалаклар бошқа сут эмизувчилар учун ўта хавфли саналган вирусларни бартараф қила оладиган фавқулодда самарали иммун тизимига эга.

Тадқиқотчиларнинг фикрича, гарчи, коронавируснинг қадимги турдошлари манбаси кўршапалаклар бўлиши мумкинлиги бўйича далиллар мавжуд бўлсада, бироқ COVID-19 тарқалганига икки йил ўтиб шуни айтиш мумкинки, айнан ушбу вариант энг ишончсизи бўлиб чиқмоқда.

Кўршапалакларда COVID-19га қарши аксилтаначаларнинг мавжудлиги фақат уларнинг шунга ўхшаш касалликлар билан дуч келганини ҳамда уларга нисбатан иммунитет ҳосил қилганини англатади, халос, яъни бу ушбу жонзотлар мазкур вирусларга "резервуар" эканини исботламайди.

Тадқиқот муаллифларининг таъкидлашича, одамлар инфекцияли касалликлар, кексайиш ва саратонни бартараф қилиш йўлида янги ва самарали воситага эга бўлиши учун кўршапалакларнинг вирусларга қарши механизмларини чуқур ўрганиши керак.