Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Исроил мухолифати: Суд-ҳуқуқ ислоҳоти 18 ойга музлатилиши керак
12:08 / 2023-07-31

Исроилда парламент мухолифати етакчиси, “Еш Атид” партияси раҳбари Яир Лапид ҳукмрон каолициядан суд-ҳуқуқ ислоҳоти бўйича қонунчилик жараёнини 18 ойга музлатиб қўйишни талаб қилди. Унинг сўзларига кўра, мамлакат фақат шу талабни ҳисобга олган ҳолда, мунозарали суд-ҳуқуқ тизимини ислоҳ қилиш бўйича муроса йўлини топиши, мухолифат ва коалиция ўртасида музокара олиб борилишига эришиши мумкин.

“Ечим ва музокарага қайтиш имконини берадиган ягона йўл қонун ижодкорлигини музлатишдир. Ҳукумат ва мухолифат биргаликда парламент муҳокамасига 18 ойлик мораторий эълон қилиши керак”, деб ёзди сиёсатчи ижтимоий тармоқдаги саҳифасида.

“Қонун ижодкорлиги музлатиб қўйилмагунча, бошқа қонун ва келишув ҳақида гапиришдан маъно йўқ”, дея қўшимча қилган у.

Ҳукмрон коалицияни бошқараётган “Likud” партияси бунга жавобан айтишича, 2022 йил Исроил Бош вазири бўлганида, Лапиднинг ўзи, Фаластин етакчиси Маҳмуд Аббос билан ҳеч қандай шартсиз музокара олиб боришга тайёр эканини маълум қилган, энди эса мамлакат ичкарисида сиёсий дискуссия яратиш учун талаб-шарт қўймоқда.

“Maariv” нашрига “Likud” партияси вакили “Биз сиёсий рақиблар билан келишувга эришиш учун Лапидни музокара ўтказиш учун таклиф қиламиз”, деди.