Chinese
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Исроил Миср билан чегара пунктини очди
19:28 / 2022-06-15

Исроил транспорт вазири Мерав Михаэли Мисрнинг Синай чегарасидаги Таба чегара пункти 3 июлдан бошлаб 24 соат давомида очиқ бўлишини маълум қилди.

Исроилга тегишли “КАН” телерадиокомпаниясининг хабар беришича, транспорт вазирлиги ва аэропорт маъмурияти исроилликларнинг Синайга учишида дуч келадиган қийинчиликларни бартараф этиш устида ишламоқда. – Бу ҳамкорлик қўшнимиз ва иттифоқдошимиз бўлган Миср билан алоқаларимизни мустаҳкамлашга ёрдам беради, деган умиддамиз, – деди Михаэли. Дарвоқе, Исроил 2020 йил март ойида COVID-19 эпидемияси сабабли Таба чегара пунктини ёпган эди.

Улуғбек Маҳмирзаев