French
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Исроил Мадримовни жиддий рақиб кутмоқда
11:05 / 2025-12-24

Профессионал бокснинг супер яримўрта вазн тоифасида собиқ WBA чемпиони бўлган Исроил Мадримовнинг навбатдаги жанги санаси ва рақиби аниқ бўлди.

Аниқроқ айтадиган бўлсак, Исроил Мадримов 2026 йилнинг 24 январь куни  АҚШнинг Лас-Вегас шаҳридаги “Fontainebleau” мажмуасида рингга кўтарилади. Унга ушбу профессионал бокс оқшомида Доминикан Республикаси вакили Луис Дэвид Салазар қаршилик кўрсатади.

"Matchroom Boxing" компанияси томонидан ўтказиладиган мазкур кечанинг марказий жанггида IBF камари соҳиби Раймонд Мураталла даъвогар Энди Крузга қарши ҳимоя жангини ўтказади.  

Маълумот ўрнида: Исроил Мадримов профессионал боксдаги фаолияти давомида 13 та жанг ўтказиб, 10 ға лаба, 2 мағлубият ва 1 та дуранг қайд этган. У охирги жангини жорий йил февраль ойида америкалик Вержил Ортисга қарши ўтказган эди. Унинг рақиби – 32 ёшли Дэвид Салазар эса 20 та ғалаба ва 1 та мағлубият қайд этган.

Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА