Исроил Мадримов навбатдаги ғалабасини нишонлади
Америка Қўшма Штатларининг Лас-Вегас шаҳридаги “Fontainebleau” мажмуасида ташкил этилган профессионал бокс оқшомида ҳамюртимиз Исроил Мадримов ўзининг навбатдаги жангини Доминикан Республикаси вакили Луис Дэвид Салазарга қарши олиб борди.
10 раунд этиб белгиланган мазкур жанг тўлиқ давом этди. Унда ҳамюртимиз Исроил Мадримов рақибини очколар ҳисобида таслим этди. Бу билан профессионал боксдаги жангларда қозонилган ғалабалари сони 11 тага етди. Луис Дэвид Салазар эса фаолиятидаги иккинчи мағлубиятини қабул қилиб олди.
Эслатиб ўтамиз, ушбу профессионал бокс оқшомининг марказий жанги IBF йўналишининг енгил вазнидаги чемпионлик жанги америкалик Рэймонда Муратальи ва кубалик Энди Крус ўртасида бўлиб ўтади.
Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА