Исроил Ҳайъат таҳрир аш-Шомни огоҳлантирди
Сионистлар режими Суриядаги Ҳайъат таҳрир аш-Шом (ҲТШ) етакчиларига “Жиҳодчиларнинг мамлакат жанубига томон силжиш учун қилган ҳар қандай уринишига жавоб берамиз”, дея хабар юборди. Бу ҳақда “IRNA news” ёзган.
Исроилнинг “Yediot Ahronot” газетаси маълумотига кўра, ҳукумат ҲТШ раҳбари Абу Муҳаммад Ал-Жўлонийни огоҳлантирган.
Хатда режим ўз хавфсизлигини сақлаб қолиш ниятида эканлиги, Сурияда барқарор ҳукумат ўрнатилса, буфер зонани тарк этиш масаласи кўриб чиқилиши айтилган.
Президент Башар Асад ҳукумати қулагач, Исроил кучлари уч ҳафта ичида Голан тепалигининг бир қисми устидан назоратни кучайтирди. Аслида Исроил қўшини бу ҳудудга кириши 1974 йил имзоланган ўт очишни тўхтатиш тўғрисидаги келишувни бузишдир.
Мусулмон Зиё, ЎзА