Исроил ҳарбийлари Ғарбий соҳилда фаластинликни отиб ташлади
Исроил ҳарбийлари Байт Лаҳм шаҳрида исроилликга пичоқ билан ҳужум қилмоқчи бўлган бир фаластинликни ўлдирди.
Фаластин Соғлиқни сақлаш вазирлиги Ал-Халил шаҳрининг Саир туманида яшаган оддий фуқаро ҳалок бўлганини тасдиқлади.
Исроил мудофаа кучлари маълумотига кўра, ҳодиса Иордан дарёсининг босиб олинган ғарбий соҳили жанубидаги яҳудийларнинг Гуш-Эцион аҳоли яшаш манзили яқинида содир бўлган.
— Гуш-Эцион ҳудудида пичоқ билан машинадан тушган одам аскарни пичоқламоқчи бўлди. Ҳарбийлар террорчини зарарсизлантириб, ўт очди, — дейилади армия баёнотида.
Мамлакат хавфсизлик кучлари томонидан фаластинликларнинг исроилликларга ҳужум қилишда айблаб йўқ қилиниш ҳолатлари учраб туради.
Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ташкилотлари эса Исроилни фаластинликларни судсиз ўлдиришда айблаб келади.