English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Исроил Ғазога ҳар куни 70 минг литр ёнилғи олиб киришга рухсат берди
17:57 / 2023-11-20

БМТ Гуманитар масалаларни мувофиқлаштириш бошқармаси Исроил Ғазога ҳар куни 70 минг литр ёнилғи олиб киришга рухсат берганини маълум қилди.

– Ғазога 19 ноябрь куни Миср орқали 69 минг литр ёнилғи киритилди, – дейилади ҳужжатда. – Исроил ҳукумати ҳудудга ҳар куни 70 минг литр ёнилғи олиб киришга рухсат берганини тасдиқлаган. Афсуски, бу гуманитар миссияни амалга ошириш учун талаб қилинадиган миқдордан кам.

Аввалроқ Ғазо секторида фаолият олиб бораётган БМТ миссияси ҳар куни 160 минг литр ёнилғи керак, дея баёнот берган эди.