Исроил – Фаластин: маҳбуслар алмашинуви олтинчи босқичда
ХАМАС ва Исроил ўртасидаги асир алмашиш жараёни олтинчи босқичи доирасида озод этилган фаластинлик маҳбуслар Халқаро Қизил Хоч қўмитасига топширилди. Асирлар Ғарбий Соҳилдаги Офер ҳарбий қамоқхонаси ва Исроил жанубидаги Кетзиот турмасидан чиқарилди.
Офер ҳудудини тарк этган Қизил Хоч карвони Рамаллоҳга етиб келди. Шаҳар аҳолиси озод фаластинликларни олқишлаш учун тўпланди.
Исроил армияси аввалги босқичларда бўлгани каби Байтуния шаҳрига ҳам рейд уюштирди.
Уч маҳбус эвазига яҳудий давлати жами 369 фаластинликни қўйиб юборди. Улардан 36 киши умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилинган эди, 333 нафари 2023 йил 7 октябрдан кейин Ғазо секторида қўлга олинган.