Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Исроил Эронга нега айнан ҳозир зарба берди?
18:45 / 2025-06-13

Ўнлаб йиллар давомида ечилмай келаётган Эрон ва Исроил зиддияти яна авж олди. Бу воқеа нега айнан шу кунларга тўғри келди?

Тель-Авив нуқтаи назарида бунинг учун қулай шароит етилган. Эрон ядровий дастури тобора хавфли тус олмоқда.

Халқаро атом энергияси агентлиги 12 июнь куни Эронни ядро қуролини тарқатмаслик мажбуриятини бузишда айблади. Сабаби, Теҳрон уранни бойитиш учун янги объект қурилишини эълон қилганди.

Мутахассислар фикрича, Эрон охирги бир неча ой ичида ядровий қуролланиш йўлида анча илдамлаган. Исроил Теҳронда тўққизта ядровий бомба учун етарли миқдорда уран борлигига, Эрон ядрочилари қурол-яроқ ишлаб чиқаришни янада тезлаштириб, ядро ракеталари ҳам ишлаб чиққанига амин.

Демак, Исроилнинг мақсадларидан бири Эрон физикларини йўқ қилиш бўлгани бежиз эмас.

Бошқа томондан Эроннинг иттифоқчилари анча кучсизлашган. Ливаннинг “Ҳизбуллоҳ” гуруҳи 2024 йил кузда Исроилга қарши урушда, деярли, барча раҳбарларини, ракета арсеналининг салмоқли қисмини йўқотди. Ислом Республикаси томонидан молиялаштирилган ва назорат қилинган бу ҳаракат Исроилни Эрон ядровий дастурига қарши ҳаракатдан тийиши керак эди.

ХАМАС ҳам заифлашди. Яъни, ҳозирча Ғазо секторининг бир қисмини ушлаб турган эса-да, анча вақтдан бери мудофаа чизиғида қолмоқда.

Эрон ҳаво мудофааси тизими Исроил ҳаво кучларига қарши тура олгани йўқ. Эроннинг ўтган йилги ракета ҳужумидан сўнг Исроил рақибнинг бутун ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимини оғир аҳволга тушириб қўйди. Тель-Авив самолётлари уриб туширилишидан қўрқмасдан, Теҳронни таъқиб қилишда давом этди.

Сўнгги ойларда Эроннинг АҚШ билан ядро музокараси жонлангандек бўлди. Вашингтон уранни бойитиш тўхтатилиши эвазига иқтисодий санкция олиб ташланишини таклиф қилди. Музокара ҳали якунланмаган. Президент Дональд Трамп яқинда Эрон билан келишув эҳтимоли камлигини айтди.

С.Поёнов, ЎзА