Chinese
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Исроил Бош вазири AҚШ Давлат котиби билан учрашди
12:16 / 2024-08-20

Исроил Бош вазири Биньямин Нетаньяху минтақага Тель-Aвив ва ХAМAС ўртасида асирлар алмашинуви ва Ғазо секторида ўт очишни тўхтатиш бўйича музокарани муҳокама қилиш учун келган AҚШ Давлат котиби Энтони Блинкен билан учрашди.

Суҳбат ҳукумат бошлиғининг Ғарбий Қуддусдаги қароргоҳида бўлиб ўтди.  

Мартабали меҳмон мудофаа вазири Йоавом Галлант билан ҳам гаплашишни режалаштирган.  

Аввалроқ Блинкен ва Президент Исаак Герцог ўртасида мулоқот бўлиб ўтди.  

Давлат котиби учрашувлар олдидан берган баёнотида жорий музокаралар Исроил ва ХAМAС ўртасида асир алмашиш муаммосини ҳал қилиш, секторда ўт очишни тўхтатиш учун “сўнгги имконият” бўлиши мумкинлигини билдирди. Айни масала 15-16 август кунлари Қатар пойтахти Доҳа шаҳрида ҳам муҳокама қилинган эди.  

ХAМAС фикрича, Нетаньяху AҚШ, Миср ва Қатар воситачилигидаги музокарада янги шартлар қўйиб, келишувга эришишга тўсқинлик қилган.