Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Исроил армияси Жўлон тепалигида Сурия объектига ҳужум уюштиргани ҳақида маълум қилди
11:45 / 2021-06-02

Исроил ҳарбийлари Жўлон тепалигида Сурия армиясига қарашли кузатув пунктларини йўқ қилди, деб хабар берди САХАЛ вакили Авихай Эдри ижтимоий тармоқ орқали.

«Исроил армияси Суриянинг кузатув нуқтасига ҳужум уюштириб, уни портловчи қурилмалар билан портлатиб юборди. Исроил армияси мамлакат суверенитетига хавф солинишига қараб туролмайди ва ўз фуқароларининг хавфсизлигини таъминлаш бўйича ҳаракатларни давом эттиради», — дейилади Эдри берган баёнотда.

Исроил 1967 йилда Сурия билан бўлиб ўтган 6 кунлик урушда Жўлон тепалигининг катта қисмини босиб олган эди. 1981 йилда Тел-Авив ушбу минтақани ўз ҳудудининг бир қисми деб эълон қилди, бироқ БМТ Хавфсизлик Кенгаши Исроилнинг ушбу қарорини тан олмади.

2019 йилда фақат АҚШ Жўлон тепалигининг босиб олинган қисмини Исроилники, деб тан олган.