English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Испанияда собиқ Давлат думаси депутати ҳибсга олинди
10:12 / 2020-05-02

Испания фуқаро гвардияси халқаро қидирувдаги Россия Федерацияси Давлат думасининг собиқ депутатини қўлга олди. Бу ҳақда идора сайтида эълон қилинган.


Испания фуқаро гвардияси халқаро қидирувдаги Россия Федерацияси Давлат думасининг собиқ депутатини қўлга олди. Бу ҳақда идора сайтида эълон қилинган.

Депутатнинг исми-шарифи расман ошкор қилинмаган, бироқ “Mundo” газетаси у Ставропол ўлкаси ҳукумати раисининг собиқ муовини эканлигини ёзган. Нашр қайд этишича, Мурга Испаниядан бошпана сўраган, аммо ҳозирча бу масалада қарор қабул қилинмаган. Газета манбаларининг хабарига кўра, сўров қондирилмаган.
Фуқаро гвардияси хабарига қараганда, Россия томонидан ушбу амалдорга давлат мулкини талон-тарож қилиш бўйича айблов қўйилиб, унга нисбатан Интерпол орқали қидирув эълон қилинган. Маълум бўлишича, қандайдир танлов ўтказиш учун муайян маблағ ажратилган, аммо “лойиҳа ҳаётга тадбиқ этилмаган”.

Жиноятчини қўлга олиш операцияси Аликанте провинциясида амалга оширилган. Идора маълумотига кўра, депутатликдан ташқари ушланган шахс “Россиянинг муҳим аҳамиятга эга минтақаларидан бирида ҳукумат раиси ўринбосари лавозими”га ҳам эга бўлган.

Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларда мавжуд маълумотлар Аликанте провинциясида яширинча яшаётган ушбу собиқ мулозим шоҳона турмуш кечирган, ҳатто кўчмас мулк объектларига инвестиция киритиш билан ҳам машғул бўлган.

Энди Испания Миллий суди унинг Россияга экстрадиция қилиниши тўғрисида қарор чиқариши лозим.

Ставропол ўлкаси ҳукумати раисининг собиқ муовини, минтақанинг собиқ иқтисодий ривожланиш вазири Андрей Мурга, дея фараз қилинаётган шахсга нисбатан терговчилар 2019 йилнинг январида жиноят иши очишган. Вазирга минтақадаги товар ишлаб чиқарувчилар фаолиятини ёритиб борадиган сайт яратиш мақсадида 3,5 миллион рубл давлат маблағини ўзлаштиргани учун фирибгарлик айби қўйилган.

Жиноятчи 2019 йил июнида халқаро қидирувга берилган.