Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Испанияда олти нафар боксчимиз ғалабага эришди
09:35 / 2024-02-01

Испаниянинг Ла-Нусия шаҳрида бокс бўйича ўтказилаётган “Boxam-2024” халқаро турнирида Ўзбекистон терма жамоасининг 6 нафар чарм қўлқоп устаси рингга кўтарилди.

Унда вазни -63,5 кг бўлган Мужибилло Турсунов руминиялик Житару Робертга қарши жанг ўтказди ва якунда 5:0 ҳисобида зафар қучди. Ушбу вазн тоифасидаги иккинчи боксчимиз Руслан Абдуллаев польшалик Росковиcз Бартломиеж устидан ҳакамларнинг якдил қарори билан ғалаба қозонди. 71 килограммгача вазнда эса Ҳавасбек Асадуллаев филиппинлик Чавез Роналдни, Асадхўжа Мўйдинхўжаев мезбонлар вакили Мартинез Серхиони таслим қилди.  

Оғир вазндаги беллашувларда мамлакатимиз шарафини ҳимоя қилган Лазизбек Муллажонов мексикалик Ромеро Рогелиога қарши жанг ўтказди ва унга ҳеч қандай имконият қолдирмасдан ғолиб бўлди. Вазни 92 килограммгача бўлган Шоҳжаҳон Абдуллаев польшалик Берензниcки Матеусз билан рақобатлашди. Кескин ва муросасиз ўтган баҳсда вакилимиз мураббийларнинг тўғри кўрсатмаларидан фойдаланган ҳолда ғалабага эришди.  

Эслатиб ўтамиз, “Boxam-2024” халқаро турнири 3 февраль кунига қадар давом этади.  

Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА