Испанияда Гойи ва Веласкеснинг қалбакилаштирилган картиналарини 76 миллион еврога сотишга уринган жиноий гуруҳ фош этилди
Валенсия полицияси фирибгарлар рассомлар Франсиско Гойи (1746-1828) ва Диего Веласкеснинг (1599-1660) асарларини қалбакилаштириб 76 миллион долларга сотмоқчи бўлган бешта картина мусодара қилди, деб ёзмоқда Казинформ агентлиги ТАСС хабарига таяниб.
Ҳуқуқ-тартибот органлари Гойи ва Веласкес картиналарининг қалбакилаштирилган бешта картинасини жиноятчилардан олиб қўйган. Фирибгарлар ушбу сохта картиналарни 76 миллион еврога сотмоқчи бўлишган. Махсус амалиёт натижасида тўрт киши терговга тортилган.
EFE агентлиги маълумотига кўра, полициячилар картина билан бирга, қалбакилаштирилган ҳужжатларни ҳам қўлга киритган. Жиноятчилар мазкур ҳужжатлар орқали харидорларни чалғитишга уринган, дейилади хабарда.