Испанияда болалар учун мўлжалланган фойдасиз озиқ-овқатлар рекламаси тақиқланади
Испания ҳукумати аҳолининг болалардан иборат қатламига мўлжалланган фойдасиз озиқ-овқат маҳсулотлари рекламасига тақиқ қўймоқчи.
“ТАСС” хабарига кўра: “Ҳукумат вояга етмаганларнинг манфаатини корхоналар манфаатидан ҳимоя қилиш мақсадида зарарли ширинлик ва озиқ-овқат маҳсулотлари рекламасини назоратга олади”, дейилади ҳукумат маҳкамасининг Twitter орқали берган маълумотида.
Испанияда ҳар уч бола ёки қизчадан бири ортиқча вазнга эга. Бу – рекламанинг таъсири. EFE агентлиги хабарига кўра, ҳукумат бундай маҳсулотларни телевидение, ахборот воситалари ҳамда ижтимоий тармоқда реклама қилинишини тақиқлайди. Тегишли қарор келаси йилдан кучга кириши кутилмоқда.