Arabic
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Испанияда 88 ёшли эр-хотин коронавирусдан соғайиб чиқди
11:02 / 2020-04-07

Хосе Прието Серрудо ва Гвадалупе Матас Эрнандес 1955 йилда турмуш қуришган, уларнинг еттита қизи бор.

65 йил бирга яшаб келаётган жуфтлик, коронавирусга чалиниб Мадриддаги клиникаларнинг бирида даволанганди.  Куни кеча иккаласига ҳам уйга жавоб берилди, деб ёзади "Pais" нашри.

Хосе Прието Серрудо ва Гвадалупе Матас Эрнандес 1955 йилда турмуш қуришган, уларнинг еттита қизи бор.

Чол 4 март куни ўзини ёмон ҳис қила бошлаганди. Кучли йўтал бошлангандан кейин врачга мурожаат қилди. Врач унга антибиотиклар ёзиб берди ва уйига жўнатиб юборди. Саккизинчи март куни оила қурганига 65 йил тўлиши муносабати билан зиёфат берилди. Кейинги кун Хосе бобонинг иссиғи чиқди, боши ҳам қаттиқ оғрий бошлади. Уни Мадриддаги касалхонага олиб боришди, у коронавирусга чалинган экан.

Бир неча кундан кейин чолнинг кампирида ҳам худди шундай симптомлар пайдо бўлган ва уни ҳам эри ётган касалхонага олиб келишган. Қоидага кўра, беморлар бир-бирларидан алоҳида хоналарда ётқизилиши керак, лекин уларга бирга бўлишга рухсат берилди.
Кампир эрта тузалганига қарамай, эри тузалмагунга қадар касалхонадан кетмаслигини маълум қилди.
30 март куни улар ниҳоят соғайиб, касалхонани тарк этишди.

Испанияда коронавирусдан нобуд бўлиш ҳолатларида қарийб 60 фоизни ёши 80 дан ошганлар ташкил этмоқда.
Мамлакатда 6 апрелгача жами 135 киши коронавирусга чалингани аниқланган, 13 минг киши офат қурбони бўлди.

Хабарда айтилишича, қаторасига бир неча кундирки, Испанияда коронавирусга чалиниш ҳолатлари ҳам, ўлим ҳолатлари пасайиб бормоқда.
ЎзА