Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Испания Янги Зеландияни мағлуб этди
23:11 / 2024-09-18

Мамлакатимизда футзал бўйича бўлиб ўтаётган жаҳон чемпионати “D” гуруҳи иккинчи туридаги Испания Янги Зеландия учрашувида испанлар йирик ҳисобда ғалаба қозонди.

Андижон шаҳридаги Универсал спорт мажмуасида ўтказилган учрашув кутилганидек Испания терма жамоасининг хавфли ҳужумлари билан бошланди. Бироқ ўйиннинг 6-дақиқасида Янги Зеландиянинг тезкор қарши ҳужуми гол билан якунланди. Янги зеландияликлар 1:0 ҳисобида олдинга чиқиб олди.

Учрашувнинг 12-дақиқасига келиб, Испания терма жамоаси ўйинчиси Мигель Милладо рақиб дарвозасини ишғол этиб, ҳисобни тенглаштирди. Биринчи тайм 1:1 ҳисобида якунланди.  

[gallery-19339]

Иккинчи тайм Испания термасининг тўла устунлигида ўтди. Янги Зеландия дарвозаси олти бор ишғол этилди.

Якунда Испания Янги Зеландияни 7:1 ҳисобида мағлубиятга учратди.  

Рақиб дарвозасига уч бора тўп киритган Испания терма жамоаси      ўйинчиси Гатела учрашувнинг энг яхши ўйинчиси, деб топилди.

Эслатиб ўтамиз, 21 сентябрь куни ўтказиладиган навбатдаги турда Испания Ливия термаси билан, Янги Зеландия эса Қозоғистон термаси билан баҳс ўтказади.  

Ф. Убайдуллаев,

З. Умрзоқов (фото),

ЎзА мухбирлари