Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Испания Трамп баёнотига жавоб қайтарди
13:20 / 2026-03-04

Испания ҳукумати АҚШ Президенти Дональд Трампнинг Испания билан савдо муносабатини тўхтатиш эҳтимоли ҳақидаги баёнотига муносабат билдирди.

Расмий изоҳда қайд этилишича, Испания НАТОнинг муҳим аъзоси, Европа Иттифоқи таркибида йирик экспорт салоҳиятига эга. Қолаверса, дунёнинг 195 давлати, жумладан АҚШ учун ишончли ва барқарор савдо ҳамкори.

Агар Қўшма Штатлар маъмурияти икки томонлама муносабатни қайта кўриб чиқишни истаса, бу жараён хусусий компаниялар мустақиллиги, халқаро ҳуқуқ қоидалари ҳамда ЕИ ва АҚШ ўртасидаги мавжуд келишувларга ҳурмат сақланган ҳолда амалга оширилиши шарт.

Аввалроқ Испания ташқи ишлар вазири Хосе Мануэль Альбарес мамлакат Эронга қарши ҳаракатда Америка кучларига ҳарбий базаларини тақдим этмаслигини маълум қилган эди. Унинг таъкидлашича, Испанияга тегишли ҳарбий объектлардан фақат АҚШ билан тузилган келишув ва БМТ Низоми доирасидагина фойдаланилиши мумкин.

Эслатиб ўтамиз, 3 март куни Трамп Испания билан савдо алоқалари тўхтатилиши мумкинлигини билдирган.

Ф. Яхшибоева, ЎзА