French
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Испания таклиф билан чиқди 
17:02 / 2025-07-15

Испания ташқи ишлар вазири Хосе Мануэль Альбарес БрюсселдагиТашқи ишлар кенгаши йиғилишида Исроилга қарши учта чора таклиф қилди: ҳамкорлик шартномасини тўхтатиб туриш, қурол эмбаргосини жорий этиш ва тинчлик жараёнига тўсқинлик қилганларга қарши санкциялар.

Ушбу йиғинда 27 давлат Ғазодаги низо туфайли Тель-Авивга қарши қўшимча чоралар кўриш имкониятини муҳокама қилди. Албареснинг фикрича, мамлакатга қурол сотиш эмбаргоси, шунингдек, “давлат қарорини бузмоқчи бўлганлар”ни санкциялар рўйхатига киритиш маъқулланиши керак. 

– Расмий Мадрид Исроил билан ҳамкорлик шартномасини “ҳеч бўлмаганда уруш даврида” тўхтатиб қўйишга ҳаракат қилади, -деди у ўз нутқида. 

Исроилга нисбатан дипломатик босим минтақада беқарорлик кучайиб бораётган бир пайтда амалга оширилмоқда. Ғазога қарши ҳарбий ҳужум давом этар экан, Исроил ташқи ишлар вазири Гидеон Саар унинг мамлакати ҳудудни узоқ муддат назоратда ушлаб туриш ниятида эмаслигини айтган. 

– Можаро тугагандан сўнг Ғазони бошқаришдан манфаатдор эмасмиз, - дея таъкидладиГидеон Саар. – Устувор вазифа – ХАМАС ҳаракатини йўқ қилиш, чегаралар хавфсизлигини таъминлаш ва бошқарувни халқаро ёки мўътадил Фаластин кучларига топширишдан иборат.

Яқин Шарқда юз бераётган бундай воқеалар Европа Иттифоқини Исроилга нисбатан муносабатларни қайта кўриб чиқишга ундамоқда. Европадаги баъзи давлатлар, жумладанИрландия ва Бельгия Испания таклифини маъқуллаб, Исроилга нисбатан қўшимча чораларни кўриб чиқишга тайёрлигини билдирган. 

Германия ва Венгрия эса доимгидек бундай таклифдан хурсанд эмас. Шунга қарамай экспертлар, Испаниянинг таклифи ЕИнинг Яқин Шарқ бўйича ташқи сиёсатида бурилиш нуқтасига айланиши мумкин, дейишмоқда. 

К.Бекжонов, ЎзА