Испания қозоғистонлик футзалчиларни енга олмади
Футзал бўйича жаҳон чемпионати “D” гуруҳидаги иккинчи учрашувда кутилмаган натижа қайд этилди. Чунки, гуруҳ фаворити ҳисобланган Испания Қозоғистон қаршилигини енга олмади. Қозоғистон – Испания ўртасидаги учрашув 1:1 ҳисобида якунланди.
Ўйиннинг дастлабки дақиқаларида қозоғистонлик футзалчилар тезкор гол киритиб ҳисобни очган бўлса, кейинчалик испанлар ҳисобни тенглаштирди. Шу тариқа дарвозаларга бошқа гол киритилмади.
[gallery-19280]
Ўйин давомида жуда кўп хавфли вазиятларни бартараф этган Қозоғистон терма жамоаси дарвозабони Игита учрашувнинг энг яхши ўйинчиси, деб топилди.
Андижондаги Универсал спорт мажмуасида бўлиб ўтаётган “D” гуруҳи жамоалари ўртасидаги иккинчи тур ўйинлари 18 сентябрь куни бўлиб ўтади.
Ф. Убайдуллаев,
З. Умрзоқов (фото),
ЎзА мухбирлари