Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Испания Ливия учрашуви йирик ҳисобда якунланди
20:40 / 2024-09-21

Мамлакатимизда футзал бўйича бўлиб ўтаётган жаҳон чемпионати “D” гуруҳи доирасидаги учинчи турда Испания ва Ливия терма жамоалари баҳс олиб борди.

Андижон шаҳридаги Универсал спорт мажмуасида бўлиб ўтган учрашув испаниялик футзалчиларнинг хавфли хужумлари билан бошланди. Ўйин асосан, майдоннинг Ливия дарвозаси қисмида ўтди.  

Биринчи таймнинг 10-дақиқасига келиб, Испания терма жамоасининг   13-рақамли ўйинчиси Мигел Милладо ҳисобни очди. Шундан сўнг, тайм охирига қадар испанлар Ливия дарвозасини яна тўрт бор ишғол этди. Тўплар Фернандес, Гордес, Милладо ва Гатела томонидан киритилди. Биринчи тайм 5:0 ҳисобида якунига етди.

[gallery-19396]

Ўйиннинг иккинчи тайми ҳам Испания термасининг тўла устунлигида ўтди. Таймда испаниялик футзалчилар рақиб дарвозасига жавобсиз учта тўп киритди.  

Якунда Испания Ливия терма жамоасини 8:0 ҳисобида мағлубиятга учратди.  

Шундай қилиб, “D” гуруҳда Испания иккита ғалаба, битта дуранг билан кейинги босқичга йўл олди.

Ф. Убайдуллаев, З. Умрзоқов (фото), ЎзА мухбирлари