Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Испания компанияси Ўзбекистонга космосдан қурғоқчиликни кузатишда ёрдам беради
12:53 / 2022-06-17

“Ўзбеккосмос” агентлиги делегацияси космик технологиялар ва ечимларга бағишланган ENGAGE-2022 халқаро конференцияда иштирок этмоқда.

Маълумот ўрнида айтиш керак, “Engage” халқаро конференцияси космик имкониятлар ва ечимларга эга бўлиш усулларини ўзгартирадиган космик технологиялардан фойдаланиш йўлларини турли нуқтаи назардан таҳлил қилади. Соҳада кенг ҳамкорлик алоқаларини излаш ҳамда инновацион янгиликларни ўрганишда ноёб платформани тақдим этади.

Конференция космик соҳада фаолият юритаётган ҳукумат, муассасалар ва хусусий ташкилотларнинг юқори даражадаги мутахассислари учун мўлжалланган.

Мазкур нуфузли анжуманда иштирок этиш мақсадида борган мамлакатимиз делегация аъзолари бир қатор компания вакиллари билан учрашув ўтказиб, қатор келишувларга эришмоқда.

Ана шундай учрашувлардан бири Испаниянинг “GMV” компаниясида бўлди. Унда компания билан “Ўзбеккосмос” агентлиги ўртасида ҳамкорлик алоқаларини йўлга қўйиш масаласи кўриб чиқилди. Томонлар қишлоқ хўжалиги ерларини monitoring қилиш, хатарларни аниқлаш, бошқариш соҳада космик технологияларни жорий этиш орқали уларни моделлаштириш бўйича компаниянинг ечимлари билан танишди.

Қайд этилишича, компания жаҳон банки ва Европа космик агентлиги каби халқаро ташкилотлар учун қурғоқчилик ва тупроқ таркибини кузатиш бўйича қатор лойиҳаларни амалга оширмоқда.

Мулоқот якунлари бўйича Ўзбекистон қишлоқ хўжалигида космик технологиялардан фойдаланиш бўйича pilot лойиҳани амалга оширишга келишиб олинди. Шу билан бирга, Агентлик ходимларининг малакасини ошириш бўйича тренинглар ташкил этиш, қишлоқ ва ўрмон хўжалигида космик технологиялардан фойдаланиш бўйича халқаро молия институтлари билан қўшма лойиҳаларни тайёрлаш ва молиялаштириш масалалари муҳокама қилинди.

Гўзал Сатторова,ЎзА