French
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Испания: Фожиа қурбонларига товон пули тўланади
11:18 / 2026-01-28

Испания ҳукумати ўтган ҳафтада юз берган ва 45 кишининг ҳаётига зомин бўлган юқори тезликдаги поезд ҳалокати қурбонларига 20 миллион евро миқдорида компенсация тўлашини эълон қилди.

Мамлакат транспорт вазири Оскар Пуэнте ушбу ҳодиса Европада сўнгги йиллардаги энг фожиали темир йўл фалокатларидан бири бўлганлигини қайд этди.

Таъкидланишича, ҳалок бўлган йўловчиларнинг ҳар бир оиласига 216 минг евро тўланади. Ҳукумат ушбу маблағлар уч ойдан кечикмай етказилишини ваъда қилмоқда. Жароҳат олганларга эса тан жароҳати даражасига қараб 2 400 евродан 84 минг еврогача компенсация берилади.

– Бундай вазиятда одамларни йиллар давомида кутишга мажбур қилиб бўлмайди, – деди Пуэнте. – Молиявий ноаниқлик руҳий оғриққа қўшимча бўлмаслиги керак. Ҳукумат тезкор ёрдам орқали камида моддий жиҳатдан юкни енгиллаштиришни мақсад қилган.

Хабарларга кўра, сўнгги ҳафталарда кетма-кет юз берган темирйўл ҳодисалари фонида вазирга нисбатан сиёсий босим кучайган. Мухолифат унинг истеъфосини талаб қилмоқда. Пуэнте эса ўзини айбдор деб ҳисобламаслигини, вазиятни очиқ ва масъулият билан бошқараётганини айтмоқда. 

Мусулмон Зиё, ЎзА