Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
ISO 9001 стандартларини Ўзбекистонда жорий этиш иш юритиш ва бошқарув жараёнлари сифатини оширади
14:56 / 2022-04-05

Президентимизнинг 2022-2026 йилларда Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегиясини амалга оширишга оид давлат дастурида 2022 йил охиригача вазирлик ва идоралар олдига ISO 9001 халқаро стандартини жорий этиш орқали иш юритиш ва маъмурий бошқарув жараёнлари сифатини ошириш вазифаси қўйилган.

Қарорга мувофиқ, жорий йилнинг якунига қадар барча давлат идора ва ташкилотларида энг камида 30 фоиз ISO 9001 халқаро стандартлари жорий этилиши кўзда тутилган.  

Ушбу қарорда белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида “CERT International” халқаро компанияси томонидан мамлакатимиздаги вазирлик ва идоралар ходимлари учун Ўзбекистондаги халқаро эътироф этилган сертификатлаштириш органларининг ISO 9001 стандарти бўйича етакчи мутахассислари иштирокида семинар-тренинг ўтказилди. 

Семинарда вазирлик ва ташкилот ходимлари онлайн ва офлайн тарзда қатнашди. Иштирокчиларга ISO 9001 стандартининг асосий талаблари, давлат бошқаруви тизимини ISO 9001 стандарти бўйича жорий этиш ва сертификатлаштириш босқичлари ҳақида маълумот берилди.  

ISO 9001 стандарти мураккаб бўлмаган умумий талабларни ўз ичига олади. У катта ёки кичиклигидан қатъи назар, ҳар қандай секторга қўлланилиши мумкин. Бундан кўзланган асосий мақсад шундан иборатки, агар самарали сифат менежменти тизими яратилса ва жорий этилса, мижозлар эҳтиёжларини қондириш учун сифатли маҳсулотлар ва хизматлар ишлаб чиқарилади. 

[gallery-6474]

– Маълумки, ISО 9001 дунёдаги энг машҳур сифат менежменти тизими стандарти бўлиб, дунёнинг 180 мамлакатида миллиондан ортиқ ташкилотни сертификатлаштирган, – дейди “CERT International” халқаро компанияси менежери Жавлон Искандаров. – 9001 стандарти Халқаро стандартлаштириш ташкилоти (ISO) томонидан эълон қилинган 9000 серияли стандартлардан мувофиқликни баҳолаш учун ишлатилиши мумкин бўлган ягона стандартдир. Уни Ўзбекистонда жорий этиш мақсадида бизнинг компаниямиз вазирлик ва идора ходимларини ўқитади, ташкилотларга сертификатлар бериш билан шуғулланади.  

Ушбу семинар ҳам барча вазирлик ва ташкилот ходимларининг тажрибасини ошириш, уларни халқаро даражадаги етук мутахассислар этиб шакллантиришга қаратилган. 

Семинарда давлат органларида сифат менежменти тизимини жорий этиш ва сертификатлаштиришнинг асосий мақсадлари ҳақида тўлиқ маълумот берилди.  

Давлат органлари фаолиятининг самарадорлигини, хизматчиларининг иш сифатини, аҳоли ва тадбиркорларнинг давлат ва коммунал хизматлар сифатидан қониқиш даражасини, маъмурий ислоҳот чораларини амалга оширишга кўмаклашишга доир маърузалар тингланди.  


Гўзал Сатторова, ЎзА