French
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Исломободда ўзбек миллий либослари кўргазмаси очилди
12:53 / 2022-03-03

Покистон Ислом Республикаси пойтахти Исломобод шаҳрида ўзбек миллий либослари ва матолари кўргазмаси ташкил этилди.

Мазкур кўргазма Ўзбекистон Республикаси Президентининг Покистон Ислом Республикаси ташрифи арафасида ташкил этилди. 

Айни пайтда эса Ўзбекистон Бош вазири ўринбосари – инвестициялар ва ташқи савдо вазири С.Умурзоқов  бошчилигидаги Ўзбекистон Республикаси делегацияси Покистонда бўлиб турибди. Шу муносабат билан ташкил этилган кўргазмада Ўзбекистонда ишлаб чиқарилаётган миллий маҳсулотлар, жумладан, газламалар, миллий либослар, миллий тақинчоқлар ҳамда замонавий матолар ва замонавий либослар намойиш этилмоқда. 

«Ўзтўқимачиликсаноат», «Ҳунарманд», Ўзбекипаксаноат» уюшмалари томонидан ташкиллаштирилган ушбу кўргазмадан кўзланган мақсад - Ўзбекистоннинг маданий-тарихий меросини оммалаштириш, миллий қадриятларимизни жаҳон бўйлаб кенг ёйиг, ЮНЕСКО томонидан “Инсоният номоддий маданий мероси”  деб тан олинган ўзбек миллий ва замонавий либослари хамда бутун дунё мода индустриясида ўз мавқеига эга бўлган етакчи ўзбек брендларининг либослари ва тўқимачилик маҳсулотларини намойиш қилишдир. 

Кўргазма Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Ўзбекистоннинг Покистондаги элчихонаси ва Покистон ахборот ва алоқалар вазирлиги кўмагида ташкил этилди. 

Бугунги кунда ўзбек миллий матолари халқаро ҳамжамият ва жаҳон мода уйларида катта қизиқиш уйғотмоқда. Ўзбек дизайнерлари эса, ўз навбатида, миллий анъаналарни сақлаб қолган ҳолда замонавий модага янги элементларни жалб қилишга ҳаракат қилишмоқда.

Кўргазма доирасида Ўзбекистон Республикаси делегацияси ва Покистон Ислом Республикаси Ҳукумати, дипломатик корпус вакиллари иштирокида кўргазманинг тантанали очилиш маросимда иштирок этди. 

Кўргазмани Ўзбекистон Қишлоқ хўжалиги вазири Жамшид Хўжаев ва Покистон Ислом Республикаси Ахборот ва радиоэшиттириш федерал вазири Фавад Аҳмад Чаудри очиб берди. 

Кўргазма кўплаб тадбирлар ва коллекциялар намойишига бой бўлди. Кўргазма бир-бирини уйғун равишда тўлдирадиган 3 та компонентдан иборат эди: маданий меросни намойиш этиш - адрас ва атласдан мато ва кийим-кечакларнинг энг яхши намуналари, амалий санъат маҳсулотлари ва модалар намойиши; Янги Ўзбекистоннинг янгиланаётган туристик жозиба ва замонавий тўқимачилик саноати тақдимоти; Бизнес-форумнинг давоми (эртага Исломободда бошланди).

Кўргазманинг очилишида вазир жаноб Ф.Чоудри барча йўналишларда ҳамкорликнинг жадал суръатларда ўсишида икки мамлакат раҳбарларининг ролини алоҳида таъкидлади. Айниқса, миллий матоларнинг ёрқин ранглари, либослар коллекциялари намойиши иштирокчиларда катта қизиқиш уйғотди. Энг қизиқарли жиҳати, кўргазмада вазир Ф.Чаудри рафиқаси билан иштирок этди. Мода ва дизайн соҳасига қизиқиши катта бўлган вазир рафиқаси ушбу кўргазмадан жуда ҳам таъсирланганини маълум қилди.

Иштирокчиларнинг сўзларига кўра, ҳеч бир тадбир Покистон оммавий ахборот воситаларида бундай ёритилмаган. Покистон ишбилармон доиралари иштирокчилари тўқимачилик саноати маҳсулотларининг кенг ассортиментини, Ўзбекистоннинг турли вилоятлари ҳунармандлари томонидан ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар (атлас, адрас, сўзана, турли материаллардан аксессуарлар)ни юксак баҳолади.  

Тўқимачилик саноати тақдимотида алоҳида эътибор Ўзбекистон тўқимачилик саноати янги истиқболи, пахта ишлаб чиқарувчисидан тортиб, минтақавий мода марказигача қандай намоён бўлишига қаратилди. 

Покистон компаниялари Ўзбекистоннинг тўқимачилик саноати бўйича минтақада етакчи бўлишга интилаётганини юқори баҳолаб, Германияда «Ўзтўқимачиликсаноат» уюшмасининг ваколатхонаси ва дунёнинг турли шаҳарларида савдо уйларининг очилишини олқишлади.

Ушбу ноёб кўргазма март ойи охиригача давом давом этади ва кўплаб покистонликларга Ўзбекистоннинг тўқимачилик салоҳияти билан яқиндан танишиш имконини беради.

ЎзА