French
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Исломбек танловнинг мамлакат босқичига йўлланма олди
15:41 / 2024-08-26

Андижон шаҳридаги З.М.Бобур номидаги вилоят ахборот-кутубхона марказида “Энг ёш маънавиятчи – 2024” республика кўрик-танловининг Андижон вилояти босқичи бўлиб ўтди.

Республика Маънавият ва маърифат маркази ташаббуси билан ёш маънавиятчиларни қўллаб-қувватлаш, рағбатлантириш, ёшлар ўртасида маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш, бу борада намунали фаолият олиб бораётган ёш маънавиятчиларнинг илғор иш тажрибаларини тарғиб этиш ва оммалаштириш мақсадида ўтказилаётган мазкур танловда маънавий-маърифий соҳада самарали фаолият юритаётган, тажрибали, меҳнат жамоасида соғлом маънавий муҳитни ярата олган, кейинги бир йил давомида маънавий-маърифий йўналишда муайян натижаларга эришган, фаол, ташаббускор, ижодкор 30 ёшгача бўлган ёшлар иштирок этди.

Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг ўттиз уч йиллик байрами арафасида ўтказилган танловнинг вилоят босқичида унинг туман, шаҳар босқичларида ғолиб бўлган ёш маънавиятчилар белгиланган 4 та шарт асосида ўзларининг билим, иқтидор ва салоҳиятини синовдан ўтказди. 

[gallery-18917]

Якуний натижаларга кўра, 1- ўринни Андижон шаҳридаги “Наврўз” маҳалла фуқаролар йиғини ёшлар етакчиси Исломбек Мухторов қўлга киритиб, танловнинг республика босқичига йўлланма олди.

–Танловда ғолиб бўлганлигим зиммамга янада катта масъулият юклайди, – дейди Исломбек Мухторов. – Ёшлар ўртасида маънавий-маърифий ишларни янада кенгроқ тарғиб этишга, қолаверса, танловнинг мамлакат босқичида ҳам муносиб иштирок этишга, ғолиблар қаторидан жой олишга ҳаракат қиламан. 

Танловда 2- ўрин Балиқчи туманидаги Чинобод маҳалласи ёшлар етакчиси Жўрабек Латиповга, 3- ўрин эса Жалақудуқ туманидаги Ғалаба маҳалласи ёшлар етакчиси Шерзодбек Турсунбоевга насиб этди. 

Танловнинг ғолиб, совриндор ва иштирокчилари Республика Маънавият ва маърифат маркази вилоят бўлимининг диплом ҳамда эсдалик совғалари билан тақдирланди.

Ф. Убайдуллаев, З. Умрзоқов (сурат), ЎзА мухбирлари