Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Исломбек Исмоиловнинг шогирдлари мундиалда Хорватия билан ўйнайди
10:52 / 2025-11-12

Қатар яшил майдонларида футбол бўйича 17 ёшгача бўлган футболчилар ўртасида давом этаётган Жаҳон чемпионатида гуруҳ учрашувлари якунланиб, 1/32 босқичида иштирокчи жамоалар номи аниқ бўлди.

Биз учун аҳамиятлиси, қайд этилган натижаларга кўра, Ўзбекистон U17 терма жамоаси "J" гуруҳида иккинчи ўриндан ўрин олган ҳолда  14 ноябрь куни 1/32 финал босқичида Хорватия термаси билан ўйнайдиган бўлди. Агарда футболчиларимиз ушбу учрашувда ғолиб, бўлса, 18 ноябрь куни 1/16 финалда Италия ва Чехия тўқнашуви ғолибига қарши баҳс олиб боради.

Қуйида мундиалнинг 1/32 босқичидан ўрин олган барча учрашувлар билан танишасиз:

14 ноябрь:

15:30 – Замбия — Мали, Португалия — Бельгия;    

16:00 – Швейцария — Миср;  

16:30 – Франция — Колумбия;  

17:45 – Аргентина — Мексика;  

18:15 – Ирландия — Канада;  

18:45 – АҚШ — Марокаш, Бразилия — Парагвай.  

15 ноябрь:

15:30 – Сенегал — Уганда,  Жанубий Корея — Англия;  

16:00 – Италия — Чехия;  

16:30 – Япония — Жанубий Африка;  

17:45 – Германия — Буркина-Фасо;  

18:15 – Венесуэла — КХДР;

18:45 – Австрия — Тунис,   Хорватия — Ўзбекистон  

Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА