Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ислом цивилизацияси маркази матбуот хизмати марказнинг янги қурилаётган биносида содир бўлган ёнғин юзасидан расмий ахборот берди
13:29 / 2019-12-06

Аввал хабар берилганидек, 5 декабрь куни соат 16:38 да Ҳазрати Имом даҳасида барпо этилаётган Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази биносида йирик бўлмаган ёнғин содир бўлди.


Аввал хабар берилганидек, 5 декабрь куни соат 16:38 да Ҳазрати Имом даҳасида барпо этилаётган Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази биносида йирик бўлмаган ёнғин содир бўлди. Ҳодиса қурилаётган бино ертўласида жойлаштирилган иссиқлик ушловчи (пенопласт) материалларининг ёниши оқибатида содир бўлган.

Тахминан 100 кв.м. майдонда бўлган ёнғин, Ёнғин ўчириш бўлинмалари ходимлари томонидан соат 17:00 да тўлиқ бартараф этилди.
Ёнғин оқибатида бинонинг конструктив ҳолатига зарар етмаган, талофат кўрганлар йўқ.

Ёнғинга сабаб бўлган қурилиш материали ўзидан жуда кўп тутун чиқариш хусусиятига эгалиги сабабли, ижтимоий тармоқларда жойлаштирилган баъзи сурат ва лавҳалар аҳоли орасида ноўрин ваҳима келтириб чиқарган.

Марказ биносининг қурилиш ва жиҳозлаш ишлари режага мувофиқ давом эттирилмоқда.

Ислом цивилизацияси маркази матбуот хизмати.