Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ислом тараққиёт банки ва Aёллар тараққиёт ташкилоти ўртасида стратегик ҳамкорлик лойиҳаси бошланди
19:30 / 2021-12-17

Бугун – 17 декбрь куни Ислом тараққиёт банки Aёллар тараққиёт ташкилоти (Покистон) учун кенг қамровли техник ёрдам лойиҳасини амалга оширишни бошлади.

Лойиҳа икки ташкилот ўртасидаги Стратегик ҳамкорлик режасининг таркибий қисми ҳисобланиб, қарийб бир йил аввал бошланган.

Лойиҳа Ислом ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатларда гендер тенглик мақомини ошириш ва аёллар ҳуқуқларини кенгайтириш мақсадига қаратилган.

Мазкур лойиҳа Ислом ҳамкорлик ташкилоти тизимидаги турли тузилмалар ўртасидаги узоқ йиллик ҳамкорликнинг ёрқин ифодаси сифатида намоён бўлмоқда.

Маълумот ўрнида, Ислом тараққиёт банки 1957 йилда ташкил этилган ва Саудия Aрабистонининг Жидда шаҳрида жойлашган исломий молияга йўналтирилган кўп томонлама ривожланиш молия институти ҳисобланади.