French
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ислом тараққиёт банки Гуруҳи Президенти билан учрашув бўлиб ўтди
10:45 / 2021-05-06

Макка шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари – инвестициялар ва ташқи савдо вазири С.Умурзоқов Ислом тараққиёт банки Гуруҳи (ИТБ) Президенти Бандар Ҳажар билан учрашув ўтказди. Унда Тошкент шаҳрида ИТБ Гуруҳи Бошқарувчилари Кенгашининг 46-йиллик йиғилишига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш билан боғлиқ масалаларни муҳокама қилди.

Тадбирга тайёргарликнинг бориши ва тегишли ташкилий масалаларни ҳал этиш бўйича чора-тадбирлар ижросини кўриб чиқди. Ўзбекистон томонидан тегишли вазирлик ва идоралар вакилларидан иборат ишчи гуруҳларининг Банк вакиллари билан тезкор ўзаро ҳамкорлиги қайд этилди. Тадбирни ташкил этиш бўйича навбатдаги саъй-ҳаракатлар режалаштирилди. Б.Ҳажар яқин вақтда маҳаллий ва халқаро оммавий ахборот воситаларида Йиллик йиғилишнинг кенг ёритилишига бағишланган “роуд-шоу” ўтказиш учун Ўзбекистонга ташриф буюриш ниятида эканлигини Ўзбекистон томонига билдирди.

Шунингдек, Ўзбекистонда Ислом тараққиёт банки кўмагида ҳаётга татбиқ этилаётган лойиҳа ва ташаббусларнинг амалга оширилишини муҳокама қилди. Банк раҳбари Ўзбекистонда Иқтисодий қўллаб-қувватлаш жамғармасини ташкил этиш ташаббуси амалга оширилишини юқори баҳолаб, мазкур молия муассасаси мамлакат иқтисодий ривожланишини рағбатлантириш, камбағалликни қисқартириш ва аҳоли фаровонлигини оширишнинг қудратли воситасига айланишига умид билдирди. Шу ўринда, Саудия Арабистони тараққиёт жамғармаси, Давлат инвестициялар Жамғармаси, Араб мувофиқлаштириш гуруҳи молиявий институтлари аъзолари ва хусусий инвесторлар каби янги шерикларни Жамғармага жалб этиш ва унга қўшимча ресурсларни сафарбар қилиш бўйича ҳамкорлик истиқболларини муҳокама қилди.