Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ислом Каримов ёд этилди
14:56 / 2026-01-30

Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримов таваллуд куни муносабати билан Самарқанд шаҳрида буюк давлат ва сиёсат арбоби ёд этилиб, унинг ҳайкали пойига гуллар қўйилди.

Ислом Каримов 1938 йил 30 январда Самарқанд шаҳрида туғилган. Болалиги, ёшлик йиллари шу ерда ўтган. У мустақил Ўзбекистон Республикасининг асосчиси ва давлатимизнинг биринчи президенти ҳисобланади.  

Ислом Каримов 2016 йил 2 сентябрда вафот этган ва ўзининг васиятига кўра, Самарқанд шаҳридаги Ҳазрати Хизр мажмуасида дафн этилган. Давлатимиз раҳбарининг тегишли қарорига мувофиқ, бу ерда мақбара бунёд қилинган ва Регистон майдони яқинида Биринчи Президентимиз ҳайкали ўрнатилган. Ислом Каримов туғилган куни ва у вафот этган санада халқимизнинг севимли фарзандини хотирлаш тадбирлари ўтказилади.  

Самарқанд вилоят ҳокими А.Бобоев ва жамоатчилик вакиллари иштирокида Биринчи Президент ҳайкали пойига гулчамбарлар қўйилди. Халқимизнинг ардоқли фарзанди ҳаёти, ибратли ишлари ёдга олинди.

Ғ.Ҳасанов, А.Исроилов (сурат), ЎзА мухбирлари