French
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ислом цивилизацияси марказида пардозлаш ишлари давом этмоқда
05:36 / 2022-04-12

ФОТОРЕПОРТАЖ

Тошкент шаҳрида бунёд этилаётган Ислом цивилизацияси маркази пойдеворига 2018 йил 15 июнь, Рамазон ҳайити куни Президентимиз томонидан тамал тоши қўйилган эди. 

Маҳобати, ҳам моҳияти жиҳатидан улкан лойиҳа ҳисобланган  ушбу мажмуа қадимий обидаларимиз шаклида барпо этилди. Бино марказида улкан гумбаз, тўрт томонида симметрик пештоқлар қурилган. Бугунги кунда пардозлаш ишлари олиб борилмоқда.

Ислом цивилизацияси марказининг биринчи қаватида музей омбори, қадимий қўлёзма ва осори-атиқаларни сақлаш ҳамда реставрация қилиш хоналари, нашриёт ва китоб дўконлари жой олади. 

[gallery-6584]

Асосий кўргазма майдони бўладиган иккинчи қаватда эса 9 та бўлимдан ташкил топадиган Ислом тарихи музейи фаолияти йўлга қўйилади. Бинонинг марказида, 65 метр баландликдаги гумбаз остида Ислом оламининг дурдонаси ҳисобланган Усмон мусҳафи қўйилади. Бу зал атрофида яна 8 та – “Исломдан аввалги даврда Марказий Осиё”, “Исломнинг Марказий Осиёга ёйилиши”, “Таълим”, “Илм-фан”, “Меъморчилик ва шаҳарсозлик”, “Санъат ва бадиий ҳунармандчилик”, “Анъаналар” ҳамда “Учинчи Ренессанс – Янги Ўзбекистон” бўлимлари жойлашади.

Шунингдек, бу қаватда 550 кишига мўлжалланган конференция залига ҳам ўрин ажратилган. 
Учинчи қаватда кутубхона, Ислом академияси илмий кафедралари ва маъмурий хоналар ташкил этилади. 


 

Аъло АБДУЛЛАЕВ(сурат),ЎзА