French
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ислом цивилизацияси маркази қурилиши қайси босқичда?
12:53 / 2023-07-25

Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида Ислом цивилизацияси маркази директори Шоазим Минаваров иштирокида брифинг ўтказилди. Унда Ислом цивилизацияси маркази қурилиши бўйича маълумотлар тақдим этилди.

Қайд этилишича, Марказ биносининг ташқи томонидаги порталлар ва деворий равоқларда фойдаланиладиган ҳикматли сўзлардан иборат 123 та хаттотлик ёзувлари чизмалари ишлаб чиқилиб, уларнинг 92 таси бинонинг фасадига монтаж қилинди.  

Бинонинг кириш фойесидаги 12 та деворий расмлар мазмуни қайта кўриб чиқилиб, халқ рассоми А.Алиқулов бошчилигидаги ижодий гуруҳ томонидан 6 та янги эскизлар тайёрланди. Қуръон залининг ички деворий безакларида фойдаланиладиган 17 та Қуръони карим оятлари соҳа олимлари ва мутахассислари томонидан мувофиқлаштирилди. Залда намойиш қилиш учун Қуръон оятлари хаттотлик ёзувлари билан безатилган 8,0 х 4,0 йирик ўлчамдаги (асосий оят ёзиладиган қисмининг ўлчами 5.6 х 2.5) гилам намунаси тайёрланди.  

Марказ биноси, музей ва кутубхонасини шакллантириш бўйича 100 га яқин олим-мутахассислардан иборат Ишчи гуруҳлар фаолияти йўлга қўйилди. 2023 йил 31 январь куни ташкил этилган илмий-амалий конференцияда олим-мутахассислар иштирокида Ислом цивилизацияси маркази тарихи музейини шакллантиришга оид масалалар муҳокама қилинди ҳамда илмий-амалий тавсиялар қабул қилинди.  

Музей экспозицияси лойиҳасида назарда тутилган жами 814 та экспонат, макет ва муляждан 205 та экспонат тайёрланди. 142 та экспонатга буюртма берилган. Музей фондида сақланаётган 71 та танга реставрация қилинди. Марказ музейининг “Янги Ўзбекистон – Учинчи Ренессанс” бўлими концепцияси асосида 40 та мавзудан иборат экспозиция лойиҳаси ва унинг 3D кўриниши яратилди.  

Мутахассиснинг сўзларига кўра, Қуръон залида фойдаланиш учун Қуръони каримнинг 28 та қадимий ва нодир мусҳафидан иборат коллекцияси шакллантирилди. Марказ кутубхона фонди жами 546 минг 916 та манбага эга. Шу жумладан, 2023 йил 1 ярим йиллигида кутубхона фондига 250 та қўлёзма ва тошбосма китоблар, 1 минг 960 та замонавий нашр, 5 533 дона электрон манба қабул қилинган.  

 

Муҳайё Тошқораева,  

ЎзА