Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ислом бирдамлиги ўйинлари: таэквондочиларимиз уч йил олдинги натижани янгилашга муваффақ бўлдими?
12:45 / 2025-11-18

Саудия Арабистонининг Ар-Риёд шаҳрида ўтаётган Ислом бирдамлиги ўйинларининг бу галги мусобақалари мамлакатимиз спортчилари учун ҳар жиҳатдан омадли кечмоқда.

Юртимиз оғир атлетикачилари, спорт курашчилари, дзюдочиларининг   комплекс мусобақаларда ўзига хос натижа қайд этгани эътиборли бўлди.

Улардан кейинги ўринда қайси жамоалар, хусусан куни кеча поёнига етган таэквондо WТ баҳсларида Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари қандай натижа қайд этди? Умуман, мамлакатимиз таэквондо WТ вакиллари бундан уч йил муқаддам Туркиянинг Конья шаҳрида ташкил этилган V Ислом бирдамлиги ўйинларидаги кўрсаткични янгилашга муваффақ бўлдими?

Айтиш лозим, Туркияда ўтказилган Ислом бирдамлиги ўйинларида таэквондочиларимиз 3 та олтин медал билан умумжамоада кучли учликни банд этганди. Бу сафарги "Ар-риёд-2025" ўйинларида эса таэквондочиларимиз 3 та олтин, 2 та кумуш ва 2 та бронза медалларини қўлга киритган ҳолда умумжамоа ҳисобида биринчи ўринни эгалладики, натижаларимиз сон ва сифат жиҳатдан янги поғонага кўтарилганидан дарак бермоқда.

Эътиборли жиҳати, V Ислом бирдамлиги ўйинларидаги совринли ўринларни катта спорт майдонига энди кириб келаётган ёш спортчиларимиз Марат Мавлонов, Диёрбек Тўхлибоев, Озода Собиржоновалар қўлга киритгани маҳоратли таэквондочиларни тайёрлаш, саралаш ва йўналтириш ишлари тизимли олиб борилаётганини кўрсатди.

Тўлқин Рўзиев, ЎзА