English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ислоҳотларга тайёр бўлиш учун бош мутахассислар ўқитилмоқда
21:26 / 2021-05-24

Жиззахда шаҳар, туман ҳокимлари молия-иқтисод ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосарлари ҳамда инвестиция ва ташқи савдо масалалари бўйича ўринбосарларининг бош мутахассислари ўқув машғулотлари бошланди.

Давлатимиз раҳбари 2020 йили 29 декабрь куни Олий Мажлисга йўллаган Мурожаатномасида давлат органлари ҳамда ташкилотларининг ўрта ва қуйи бўғин бошқарув ходимларининг янгича талаблар асосида мунтазам малакасини ошириб бориш вазифасини қўйган эди. Бунда уларнинг республикада амалга оширилаётган ижтимоий-иқтисодий соҳалардаги кенг кўламли ислоҳотлар мазмун-моҳияти тўғрисида билимларини кенгайтириш, “маҳаллабай” ва “фуқаробай” тизими асосида самарали ишлашлари учун малакаларини ошириш кўзда тутилган.  

Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Жиззах вилояти филиали томонидан мазкур топшириқлар ижросини таъминлаш юзасидан шаҳар, туман ҳоким ўринбосарларининг бош мутахассислари учун малака ошириш курслари ташкил этилди.

Агентлик филиали томонидан жойларда ўтказилган ўрганишлар ва таҳлиллар натижасида ўрта бўғин раҳбарлари ва қуйи бўғин ходимлари томонидан аҳоли муаммоларини ҳал этиш, вазифалар ва турли даражадаги топшириқлар ижросини таъминлашда йўл қўйилаётган хато ва камчиликлар аниқланиб, уларни юзага келтираётган сабабларни бартараф этишга эътибор қаратилмоқда.  

Жиззах политехника институтида ташкил этилган курсда тингловчилар учун ўқув машғулотлари амалий ва назарий жиҳатдан 5 та модул асосида: қонунчилик ҳужжатлари ижросини самарали ташкил этиш, ахборот-коммуникация технологиялари, таянч ва соҳавий мутахассислик бўйича билимларини ривожлантириш, давлат фуқаролик хизматчиси ахлоқи ва маданияти, умумий саводхонлик йўналишлари бўйича тегишли билим ва кўникмаларга эга бўлади.  

– Ўқув курси машғулотларини Давлат бошқаруви академияси, вилоятдаги соҳавий олийгоҳларнинг профессор-ўқитувчилари, ҳудудий давлат органлари ва ташкилотларининг малакали амалиётчи-мутахассислари ўтмоқда, – дейди Агентлик филиали раҳбари ўринбосари Б.Яхшибоев. 

– Тингловчиларга ўқув курси давомида давлат фуқаролик хизматчилари учун зарур бўлган билимлар берилмоқда. Бундан ташқари, ўқув-семинарларга ажратилаётган давлат бюджетидан сарф харажатларни минималлаштирган ҳолда эндиликда ўрта ва қуйи бўғин раҳбарларни ҳудуднинг ўзида олий таълим муассасалари етакчи профессор-ўқитувчиларини жалб этган ҳолда ўқитишга эътибор қаратилмоқда.

Бу каби малака ошириш курслари жорий йилнинг 4 июнигача барча маҳаллий давлат ҳокимияти органларидаги қуйи бўғин ходимлари учун ташкил этилиши режалаштирилган бўлиб, якунда тингловчилардан тест синови олиниб, тегишли сертификатлар берилиши назарда тутилган.

Т. Бекназаров, ЎзА