Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ислоҳотлар – янгича ёндашувларни тақозо этмоқда
12:24 / 2024-04-09

Ҳаёт шиддат билан ривожланар экан барчамиздан изланишни, интилишни талаб этаверади. Зеро, бугун мамлакатимиз ҳаётининг барча соҳаси қатори касаба уюшмаларида ҳам янги давр бошланди. Бу давр фидойилик ва самарали меҳнат қилиш орқали ишчи-ходимларнинг касбий, меҳнатга оид ижтимоий-иқтисодий ҳуқуқ ва манфаатларини таъминлашни, муносиб меҳнат шароитларини яратишни, уларни ҳаётдан рози қилишни талаб этмоқда.

Шу боис, касаба уюшма тизимида ҳам соҳа ходимларини доимий равишда ўқитиб бориш ва уларнинг малака ошириш масаласига алоҳида эътибор қаратилмоқда. 

Малака ошириш курсларининг галдагиси Ўзбекистон таълим ва фан ходимлари касаба уюшмаси тизимидаги туман-шаҳар Кенгашлари ва бир гуруҳ бошланғич касаба уюшма ташкилоти раислари иштирокида Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси тасарруфидаги Андижон вилоятида жойлашган «Хонабод» сиҳатгоҳида ташкил этилди. 

Интерактив усуллар ва креатив ғоя, қизғин дебатлар асосида ўтган жараёнларда иштирокчилар ҳам фаол қатнашиб, ўз фикр-мулоҳазаларини, тажриба ва таклифларини ўртоқлашди. 

Ўқувлар давомида «Заковат» интеллектуал ўйини ҳам ўтказилиб, соҳа ходимларининг билимлари ва мантиқий фикрлаш доираси синовдан ўтказилди. Ғолибларга эсдалик совғалари топширилди. 

Шоҳсултон Тўхтаматов.