Spanish
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ислоҳотлар негизида “Инсон қадри учун” улуғвор ғояси мужассам
11:44 / 2023-04-03

Конституциявий қонун лойиҳасининг мазмун-моҳиятига бағишланган тадбирлар давом этаяпти. Қорақалпоғистон Республикасида парламент қуйи палатаси Спикери ўринбосари Актам Ҳаитов турли соҳа вакиллари иштирокидаги учрашувларда конституциявий қонун лойиҳасининг мазмун-моҳиятини батафсил тушунтирди.

Жумладан, Амударё туманидаги  “Amudaryotex” хорижий корхонасига қарашли ўсимлик ёғ-мой ишлаб чиқариш заводи ишчи-ходимлари билан суҳбат давомида уларга конституциявий қонун лойиҳасида инсон ҳуқуқ ва эркинликлари янада мустаҳкамлангани мисоллар билан тушунтирилди. Янгиланаётган Конституция Ватан тараққиёти, халқимиз ҳаёти, инсон ҳуқуқ ва манфаатлари, қадр-қимматини таъминлашда муҳим ўрин тутиши таъкидланди. Иштирокчилар бўлиб ўтадиган умумхалқ референдумида фаол қатнашишга чақирилди.  

Актам Ҳаитов маъсул вакиллар билан биргаликда 40-сонли умумтаълим мактаби жамоаси билан ҳам учрашиб, Конституциявий қонун лойиҳасининг 50 ва 52-моддаларида мактаб ва мактабгача таълимни ривожлантириш бўйича қатор ҳуқуқий асослар келтириб ўтилгани, Асосий қонунга киритилаётган ўзгартишлар билан соҳа ходимларининг конституцион ҳуқуқлари, манфаатлари, мақоми мустаҳкамланаётганини айтиб ўтди. Ўз навбатида, мазкур янгиланишларнинг соҳа ривожидаги ўрни хусусида педагогларнинг фикр-мулоҳазалари тингланди.  

Марғилон шаҳар рақамли технологиялар марказида ташкил қилинган “Янги имкониятларга эга бўлай десангиз, янгиланаётган қомусга овоз беринг!” шиори остидаги тадбирда эса Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Дониёр Ғаниев иштирок этиб, бугун барча саъй-ҳаракатлар инсон қадрини юксалтиришга қаратилганини қайд этди. Бош қомусимизга киритиладиган жамики ўзгаришларнинг негизида ҳам Ўзбекистонда кечаётган ислоҳотлар моҳиятини белгиловчи “Инсон қадри учун” улуғвор ғояси ётганини алоҳида таъкидлади.  

– Давлат фуқароларнинг бандлигини таъминлаш, уларни ишсизликдан ҳимоя қилиш, камбағалликни қисқартириш чораларини кўриши мустаҳкамланмоқда. Қолаверса, давлат фуқароларнинг касбий тайёргарлигини ва қайта тайёрланишини ташкил этиши ҳамда рағбатлантириши қайд қилинмоқда. Бу янги норма иш билан таъминланмаган фуқароларни камбағаллик ҳолатига тушиб қолишининг олдини олиш ёки камбағаллик тоифасига кириб қолган фуқароларни ундан чиқариш бўйича давлат томонидан тегишли чоралар кўрилишига конституциявий кафолат сифатида хизмат қилади, – деди Қонунчилик палатаси депутати Дониёр Ғаниев.  

М.Комилова, ЎзА