Бухоро вилояти прокурори М.Истамов Олот туманида суд - ҳуқуқ масалалари бўйича мурожаат қилган фуқаролар ва юридик шахсларни қабул қилди.
Сайёр қабулда 12 нафар фуқароларнинг мурожаатлари қайд этилди. Шундан 1 та мурожаат жойида ҳал этилди. 2 нафар фуқарога тегишли ҳуқуқий тушунтиришлар берилди. 9 та ижроси муддат талаб этадиган мурожаатлар юзасидан тегишли мутасаддиларга топшириқлар берилди. Прокуратура томонидан назоратга олинди.
Халқ депутатлари Жондор тумани Кенгашининг навбатдаги сессияси бўлиб ўтди.
Сессияда туман Халқ депутатлари Кенгашининг депутатлари, вилоят прокурори М.Истамов, туман сектор раҳбарлари, туман ҳокими ўринбосарлари ва мутасадди ходимлари, туман фаоллари, оммавий ахборот воситалари вакиллари ҳамда жамоат ташкилотлари раҳбарлари иштирок этди.

Сессияда туман прокурори Т.Тўраевнинг туманда қонунийликни мустаҳкамлаш, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлаш, давлат ва жамият манфаатларини муҳофаза қилиш, ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликка қарши курашиш борасида амалга оширилган ишлар бўйича вилоят прокуратураси ходимлари томонидан тузилган ишчи гуруҳи томонидан ўтказилган ўрганишлар юзасидан ахбороти тингланди. Жумладан, Жондор туманидаги долзарб муаммоларни ҳал қилиш, ижтимоий-иқтисодий соҳаларда амалга оширилаётган ислоҳотларни янги даражага кўтариш борасида сезиларли ўзгаришлар қилинмаганлиги, жиноятчилик кескин ошганлиги қайд этилди.

Сессия якунида, вилоят прокурори М.Истамов сўзга чиқиб, туманда айрим соҳаларда йўл қўйилаётган камчиликлар тўғрисида қисқача тўхталиб ўтди. Давлатимиз томонидан хар бир идорага зарур бўлган барча имкониятлар ортиғи билан яратиб берилганлиги, фақатгина халқимизнинг фаровонлиги, хавфсизлиги ва осойишталигини таъминлаш учун туну - кун тинмай хизмат қилиш, қўйилган вазифа ва топшириқлар ижросини ўзаро ҳамкорликда, биргаликда амалга ошириш лозимлиги тўғрисида тўхталди.
Сессияда туманни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича истиқболдаги вазифалар белгиланди.

Шунингдек, вилоят прокурори Халқ депутатлари Қоракўл тумани Кенгашининг сессиясида ҳам иштирок этди. Туман прокурори Ф.Очилов қонунийликни мустаҳкамлаш, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлаш, давлат ва жамият манфаатларини муҳофаза қилиш, ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликка қарши курашиш борасида амалга оширилган ишлар бўйича ахборот берди. Долзарб муаммоларни ҳал қилиш, ижтимоий-иқтисодий соҳаларда амалга оширилаётган ислоҳотларни янада жадаллаштириш, жиноятчилик кескин камайтириш лозимлигини қайд этилди.
Сессияда туманни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича истиқболдаги вазифалар белгиланди.
З.Комилов, ЎзА