Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ислоҳотлар – аҳоли фаровонлиги учун
19:17 / 2026-02-06

Қорақалпоғистон Республикаси Амударё туманида “Янги Ўзбекистон” массиви лойиҳаси доирасида кўп қаватли уй-жойлар қурилиши изчил амалга оширилмоқда. 2024 йилда 18,5 гектар майдонда бошланган қурилиш ишлари натижасида 2025 йил охирига қадар 7 та кўп қаватли уй тўлиқ битқазилиб, аҳолига топширилди.

Янги 2026 йил Амударё тумани фуқаролари, жумладан, Йўлдошовлар оиласи учун қувончли янгиликлар билан бошланди. Давлат томонидан фаол ёшларни қўллаб-қувватлаш ва уй-жой билан таъминлаш бўйича ажратилаётган имтиёзли субсидиялар асосида мазкур оила “Янги Ўзбекистон” массивидан уч хонали хонадонга эга бўлди.

[gallery-27514]

Қисқа вақт ичида барпо этилган кўп қаватли уйлар аҳоли учун қулай ва хавфсиз яшаш шароитларини яратмоқда. Уйлар замонавий лойиҳалар асосида қурилиб, барча зарур муҳандислик-коммуникация тармоқлари, жумладан, табиий газ, электр энергияси, марказий иссиқлик, ичимлик суви ҳамда йўл инфратузилмаси билан тўлиқ таъминланган.

Қайд этилишича, 2030 йилга қадар Амударё туманида жами 49 та шундай кўп қаватли уй қурилиши режалаштирилган.

Мақсад ҲАБИБУЛЛАЕВ (сурат), ЎзА