Исландия ҳам коронавирус устидан ғалаба қозонганини эълон қилди
Исландияда коронавирус тарқалишига деярли тўлиқ чек қўйилди.
Исландияда коронавирус тарқалишига деярли тўлиқ чек қўйилди. Мамлакатда беморларнинг 97 фоизи тузалди, деб хабар берди "РИА Новости".
Ҳукумат баёнотига кўра, тождор вирусни юқтирган жами 1799 бемордан 1750 нафари соғайган, афсуски, ўнлаб инсонлар вафот этган.
Ушбу давлат 16 мартдан жорий этилган чеклов чораларини 4 майдан бекор қилишга киришди.