Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 2 апрелдаги тегишли қарорига асосан 2025–2026 йил иситиш мавсумида аҳолининг эҳтиёжманд қатламига 1 миллион сўмдан бир марталик моддий ёрдам эҳтиёжманд оилаларга етказилмоқда.
Ушбу топшириқ ижросини таъминлаш мақсадида 1 миллион 162 мингдан ортиқ эҳтиёжманд оилалар рўйхати шакллантирилди. Бир марталик моддий ёрдам тўлаш учун 1,2 триллион сўмлик маблағ тижорат банкига тўлиқ молиялаштириб берилди.
30 октябрь куни пластик картаси бор аҳолига бутун сумма ўтказиб берилди. Банк пластик картаси бўлмаган оилаларга нақд пул кўринишида “сайёр кассалар” томонидан пуллар тўлаб берилмоқда.
Ўтган даврда компенсация тўлаш учун келиб тушган 1,7 миллион ариза кўриб чиқилди ва базавий меъёрдан ортиқ истеъмол қилган 362 минг оилага 21,1 миллиард сўм компенсация тўловлари тўланди.
Маълумот учун, ўтган йили 444 минг оила компенсация олиш учун мурожаат қилган, шундан 208 мингтасига 23,3 миллиард сўм (фақатгина иситиш даври ноябрь-февраль ойлари учун) компенсация тўловлари тўлаб берилган.
Умуман олганда, берилаётган моддий ёрдамлар қисқа муддатли эҳтиёжни қоплаш билан бирга, аҳолининг молиявий барқарорлигини мустаҳкамлаш ва ижтимоий қўллаб-қувватлаш даражасини оширишга хизмат қилмоқда.
Дилдора ДЎСМАТОВА,
ЎзА